Адрес:
Узбекистан, г.Ташкент,
Шайхантахурский район, ул. Уйгур,430
Главная \ Новости \ Ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимига оид янги қарори қабул қилинади.

Ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимига оид янги қарори қабул қилинади.

Ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимига оид янги қарори қабул қилинади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида марказлашган стерилизация хизматларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирликларининг Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида жойлашган давлат тиббиёт ташкилотларининг стерилизация хизматларини тажриба тариқасида аутсорсингга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилиши мумкин.

Давлат тиббиёт ташкилотларининг стерилизация хизматларини аутсорсингга ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига асосан амалга оширилиши белгилаб қўйилади.

Давлат тиббиёт ташкилоти ва хусусий тадбиркорлик субъекти ўртасида тузиладиган стерилизация хизматлари бўйича аутсорсинг шартномасининг намунавий шакли тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

давлат тиббиёт ташкилотларининг айрим функциялари ёки хизматларини аутсорсингга ўтказишни амалга ошириш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотининг харажатлар сметасида аутсорсинг хизматлари билан боғлиқ харажатларни алоҳида модда билан ҳисобга олади;

аутсорсинг хизматлари учун тўловлар давлат тиббиёт ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида хусусий тадбиркорлик субъектининг барча харажатларини (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт харажатлари, ускуналарнинг эксплуатация ва таъмирлаш харажатлари ва бошқалар) ўз ичига олувчи 20 фоизгача устама кўзда тутилган ҳолда амалга оширилади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, тиббиёт ташкилотлари айрим функциялари ёки хизматларини аутсорсинг асосда жорий этилиши муносабати билан штат бирликларини қайта кўриб чиқиб, қисқартириш ва ушбу билан боғлиқ бошқа харажатларни оптималлаштириш чораларини кўради;

аутсорсинг тизимига ўтиш муносабати билан тежалган маблағларни тегишли аутсорсинг хизматларини яхшилашга йўналтиради.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

стерилизация хизматларини кўрсатиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

тиббий буюм ва ускуналар стерилизациясини лицензияланадиган мустақил тиббий фаолият тури сифатида тиббий ихтисослашув шакллари номенклатурасига киритади;

тиббий буюм ва ускуналар стерилизацияси фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларни тасдиқлайди;

мустақил тиббий фаолият тури сифатида ташкил этиладиган тиббий буюм ва ускуналар стерилизацияси учун тегишли санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади.

Новости
Местные производители с 1 июля получат приоритет при государственных закупках лекарств и медицинских изделий. Заявки о поставке импортной продукции при наличии отечественных аналогов будут отклоняться.
В Ташкенте после реконструкции открылся Республиканский центр травматологии и ортопедии. В клинике центра планируется проводить до 8000 операций в год.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида марказлашган стерилизация хизматларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Готовится внедрение мобильного приложения для вычисления контрафактного лекарства.

В Узбекистане ведутся переговоры с британской компанией о возможности внедрения системы, которая, в частности, поможет пациентам отличать оригинальную продукцию аптек от контрафактной через мобильное приложение

Бесплатная консультация

Задайте вопрос специалисту

Контакты
Узбекистан, г.Ташкент,
Шайхантахурский район, ул. Уйгур,430
Телефон:
Перезвоните нам